Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 24 март куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
 
Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз ташриф давомида Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашади.
 
Музокараларда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
 
 
Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
 
Ташриф якунида Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама қатор ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
 
 
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари “Масдар-сити” технопарки фаолияти билан танишиши, қатор саноат, ижтимоий ва бошқа объектларга ташриф буюриши режалаштирилган.
 
Манба: http://uza.uz
 
Read 2354 times

Янгиликлар

Top