Ўзбекистон янгиликлари

“Омина” масжиди имоми икки ёшнинг тўйини ўтказиб берди

Саҳоват, инфоқ-эҳсон кўрсатиш чин мўминлик сифатларидандир. Зеро, яхшилик, хайру-эҳсон билан Ҳақ ризолигига эришилади, инсонлар  орасида меҳр-муҳаббат кучаяди. Шунинг учун ҳам шариатимиз ҳожатманд инсонни ҳожатини чиқариш, ўзаро ёрдам кўрсатишга буюради. 

Пайғамбиримиз саллалоҳу алайҳи васаллам

وَلأَنْ أَمْشِيَ مَعَ أَخٍ لِي فِي حَاجَةٍ، أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَعْتَكِفَ فِي هَذَا الْمَسْجِدِ يَعْنِي مَسْجِدَ الْمَدِينَةِ شَهْرًا، ...وَمَنْ مَشَى مَعَ أَخِيهِ فِي حَاجَةٍ حَتَّى يُثْبِتَهَا، أَثْبَتَ اللَّهُ قَدَمَيْهِ يَوْمَ تَزُولُ الأَقْدَامُ

  رواه الإمام الطبراني

яъни: “Бир биродаримнинг ҳожатида юриш мен учун мана бу масжидда (яъни Масжиди Набавийда) бир ой эътикоф ўтиришдан яхшироқдир. Ким биродарининг ҳожатини раво қилиб бергунигача у билан бирга юрса, Аллоҳ уни қадамлар тойиладиган кунда (қиёмат кунда)собитқадам қилади (қадами тойилмайди) (Имом Табароний ривояти). 

Тошкент шаҳридаги “Омина” жоме масжиди имом-хатиби Юсуф домла Муҳиддинов яқинда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага мансуб, олийгоҳда таҳсил олаётган бир талабанинг тўйини ўтказиб берди. Имом домла икки ёшнинг никоҳини ўқиб, оқ фотиҳа берди, ҳамда валима тўйи харажатларини ўз хисобидан амалга ошириб берди. 

Маълумки, муборак ҳадисларда ўзига муносиб икки ёшнинг бошини қовуштириш ишига ғайрат қилишга буюрилган. Яхшилик билан қурилган ушбу оилани жамиятга намуна бўлгувчи бахтиёр оилалардан бўлишини Аллоҳ таоло насиб этсин.  

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Read 2348 times

Янгиликлар

Top