Ўзбекистон янгиликлари

Колл-центр: 15 кунда 5 минг савол-жавоб қилинди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилган эди.
Ўтган вақт мобайнида мўмин-мусулмонларимизда бундай диний-маърифий хизматга жуда катта эҳтиёж мавжудлиги яққол кўринди. Сабаби, эълон қилинган марказ телефон рақамлари бир сония бўлса-да тин олгани йўқ. Ўтган 15 кун ичида уламолар томонидан 5 мингдан зиёд савол-жавоб қилингани фикримизни янада қувватлайди.
Мўмин-мусулмонлар туну кун 24 соат давомида (ибодат вақтларидан ташқари) ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олиш имконияти йўлга қўйилиши жуда катта қулайлик бўлди.
Колл-центрнинг қуйидаги телефон рақамлари мунтазам ишлаб турганини маълум қиламиз:
90 9026910;
90 9170580;
93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун, 08:00 дан 18:00 гача).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2205 times

Янгиликлар

Top