Ўзбекистон янгиликлари

Саудия Арабистони 51 та давлат фуқароларига сайёҳлик визалари берди

Саудия Арабистони 27 сентябрдан хорижликларга сайёҳлик визалар беришни бошламоқчи. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди (http://kun.uz/). Сайёҳлар визани Саудия Арабистонига келгач олишлари ёки электрон шаклни олдинроқ тўлдириб қўйишлари мумкин.

Таъкидланишича, визалар 51 та давлат фуқароларига 90 кун муддатга берилади. Унинг қиймати 118 долларни ташкил қилади. Бу суммага мажбурий тиббий суғурта ҳам киради. Саудия Арабистони расмийлари визаларни онлайн тартибда расмийлаштириш бир неча дақиқагина вақт олиши ва хорижликларга виза олиш учун элчихонага бошқа мурожаат қилишлари талаб этилмаслигига ваъда берилди.

Ҳозирда Подшоҳлик ҳукумати туристик соҳани ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. Мутахассисларнинг фикрича, сайёҳлик тармоғи иқтисодиётни жадаллаштиришга ва энергия захиралари экспортидан камроқ тобе бўлишга туртки беради. Саудия Арабистони 2030 йилгача йилига 30 миллион киши келишига интилмоқда. Ҳозирда бу рақам 16 миллион кишини ташкил қилади, лекин улар орасида сайёҳлар йўқ.

Бироқ Саудия Арабистони яқин орада туризмдан ҳар йили 47 миллиард АҚШ доллари олишни кўзламоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2229 times

Янгиликлар

Top