Ўзбекистон янгиликлари

Қишлоқ аҳли замонавий, кўркам ва қулай масжидга эга бўлади

Мамлакатимизда истиқомат қилаётган фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, уларнинг эҳтиёжларини тўла таъминлашга эришиш, халқ фаровонлигини юксак даражага етказиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга барчамиз гувоҳ бўлиб келмоқдамиз. Ушбу ислоҳотлар юртимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли учун ҳам манфаатли бўлмоқда.

Бугун – 2019 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент вилоятининг чекка тоғли ҳудудларидан бўлмиш Бўстонлиқ тумани Янгиовул қишлоғидаги “Қизил Қангли” жоме масжидини қайта қуриш учун дастлабки ғишт қўйиш маосими бўлиб ўтди.

Масжидга илк ғиштни Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Нурали домла Мавлонов табаррукона қўйиб бердилар.

200-250 кишига мўлжалланган масжид тоғли ҳудудда қурилаётган бўлсада, унда намозхонларга барча қулайликларни яратиш, замонавий ва кўркам кўринишга эга бўлиши назарда тутилган.

Маросим анъанага мувофиқ Қуръон тиловати билан бошланди, амалга оширилаётган ишлар, юрт тинчлиги ва осойишталиги, неъмат учун шукроналик сўзлари янгради, хайрли дуолар қилинди.

Тадбир сўнгида йиғилганларга дастурхон ёзилиб, ўзбекнинг шоҳ таоми ош улашилди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати 

Read 1731 times

Янгиликлар

Top