Ўзбекистон янгиликлари

ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси делегацияси Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан айни кунларда Тошкент шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг олтинчи семинари бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуман ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Форум иштирокчилари Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, у зотнинг номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Read 1755 times

Янгиликлар

Top