Ўзбекистон янгиликлари

Исломда муслималарнинг одоби тўғрисида суҳбат ўтказилди

Аёл-қизлар тарбияси жамиятда доимо энг нозик ва эътиборли масалалардан бири бўлиб келган. Айниқса ҳозирги глобаллашув шароитидаги турли маданият, урф-одатларнинг қоришуви, ахлоқ меъёрларининг бузилиши миллат давомчиларининг тарбиясига жиддий хавф солади. Бунинг олдини олиш учун эса минг йиллардан бери гўзал қадриятларимиз даражасида шаклланган динимизнинг одобини етказиш мақсадга мувофиқдир.

Навоий шаҳар Кимёгар маҳалласи отинойиси Зулхумор Насимова Навоий Кончилик коллежи ўқувчи қизлари билан Ислом динида муслималарнинг, солиҳаларнинг, хотин-қизларнинг одоб-ахлоқлари тўғрисида суҳбат ўтказди.

З.Насимова йиғилганларга аёлнинг энг катта бойлиги, унинг иффати, ҳаёси эканлиги, таълим-тарбияга оид ҳадиси шарифлар, тарихдаги шарафли аёллар ибрати ва ўқувчиларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳақида сўз юритиб: "Албатта, Ислом дини пок дин, тўғри йўлга бошловчи маёқ, сиз азизаларим, аввало ҳалол ва ҳаромни билиб олсангиз, ҳусни хулқингизга ниҳоятда эътиборли бўлсангиз, Ватанни севсангиз, илм ўргатишдаги устозлар машаққатларини қадрласангиз, ўқиб-ўргансангиз, икки дунё саодатига эришасиз", дея таъкидлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Read 1915 times

Янгиликлар

Top