Ўзбекистон янгиликлари

“Хожа Бухорий”да Ҳанафий мазҳабидаги ноёб манбалар кўргазмаси 

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. 

Жорий йилнинг 30 октябрь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида ҳанафий мазҳабидаги қўлёзма ва тошбосма асарлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмадан билим юртининг Ахборот-ресурс марказида сақланаётган фиқҳий, ақидавий, тажвид, тасаввуф ва араб тили грамматикасига оид қўлёзма ва тошбосма асарлар жой олди.

Кўргазма давомида буюк алломаларимиз қолдирган ноёб манбалар тарихи ҳақида маъруза қилинди ва фан ўқитувчилари ўз мутахассисликларига оид асарлар ҳақида талабаларга тушунчалар бериб ўтишди.

Албатта, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг илмий, маънавий ва маърифий меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилмоқлик ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида улғайтиришда муҳим омил бўлади. 

 

Азамат УСМОНОВ,

“Хожа Бухорий” ўрта махсус

ислом билим юрти АРМ мудири

 

 

Read 2002 times

Янгиликлар

Top