Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари Наманганда бўлдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовларнинг водий вилоятлари бўйлаб халқимиз билан учрашувлари давом этмоқда. Фарғона вилояти бўйлаб амалга оширилган таассуротларга тўла ташрифлардан сўнг, Муфтий ҳазратлари Наманган вилоятига ташриф буюрдилар.

Наманган вилоят вакиллигининг мажлислар залида Муфтий ҳазратлари иштирокида вилоятда фаолият олиб борувчи имом-хатиблар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов, вилоят маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ҳ.Маткаримовлар иштирок этдиган.

Учрашувда Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2073 times

Янгиликлар

Top