Ўзбекистон янгиликлари

Хива турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилинди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУКРСОЙ) Маданият вазирлари доимий кенгашининг 37-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Хива шаҳри бир овоздан 2020 йилдаги Турк дунёси маданияти пойтахти деб танланди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар (https://azon.uz/content/views/hiva-turk-dunyosi-madaniyat-poytahti-deb) бермоқда.

Йиғилишда Хива шаҳрига бағишланган фильм намойиш этилди. Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари қадимий шаҳар ҳақида тақдимот ўтказди.

ТУКРСОЙ ҳар йили туркий давлатлардаги шаҳарлардан бирини Турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилади. Йил доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Турк дунёси пойтахти номи илк бор 2012 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султон (ўша пайтдаги Остона) шаҳрига берилган. Жорий йилда турк дунёсининг маданий-маърифий тадбирларига Қирғизистоннинг Ўш шаҳри мезбонлик қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2064 times

Янгиликлар

Top