Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент ислом институтида карантин талабларининг таъминланиши ҳолати

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириқлари, республика махсус комиссиясининг талабалари асосида институт асосий кириш жойида антисептик гель, нам сальфеткалар қўйилди ва ҳар бир раҳбар-ходим, профессор-ўқитувчи ҳамда ишчи-ходимлар тиббий ниқоб билан, қўлларини зарарсизлантириб, тана ҳарорати ўлчангандан кейин киришлари таъминланмоқда.

Институт худудига бегоналар киритилиши таъқиқланди ҳамда асосий кириш эшиги олдида фуқароларни қабул қилиш учун махсус жой ташкил қилинди, фуқароларни қабул қилиш бўйича навбатчи ходим белгиланди. Навбатчи стол ва стули муайян вақт оралиғида махсус суюқлик билан дезинфекция қилиниши йўлга қўйилди.

Институтнинг барча ўқув ва маъмурий хоналари махсус суюқлик билан дезинфекция қилинди. Қўл тегиши мумкин бўлган барча эшик очқич (ручка)лари тиббий мато (бинт) билан ўралиб, доимий суюқлик билан ишлов берилиши ҳамда матолар вақтида алмаштириб турилиши назоратга олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 24 мартдаги 897-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар 2020 йил 25 мартдан бошлаб институтнинг 129 нафар педагог-ўқитувчи ва ишчи-ходими (умумий ходимлар сонидан 75 %) меҳнат таътилига чиқди.

Ишда қолган 25 нафар ишчи-ходим ва 17 нафар педагог-ўқитувчидан 26 нафарининг иш фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши таъминланди.

Read 2349 times
Tagged under

Янгиликлар

Top