Ўзбекистон янгиликлари

Намангандаги зиёратгоҳда сақланаётган Қуръони карим қўлёзма нусхаси

Намангандаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида сақланаётган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси ҳажм жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда туради.

Мазкур қўлёзманинг бўйи 74, эни 51, қалинлиги 12 сантиметрни, оғирлиги 21,5 килограммни ташкил этади.

Ҳазрати Мавлоно Хожа Лутфуллоҳ Чустий хонақоҳига тегишли эканлиги билдирилган китоб ҳижрий 1291 (мелодий 1874) йилда кўчириб тугатилган.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 1937 times

Янгиликлар

Top