Ўзбекистон янгиликлари

Ҳадис илми мактаби абитуриентларига қўшимча имконият берилмоқда!

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

ИМКОНИЯТ МАВЖУД
Ҳурматли, Ҳадис илми мактабига ҳужжаат топширган абитуриентлар, сизларга ўз билим ва иқтидорингизни тўлиқ намоён этишингиз учун янада қулайлик яратиш мақсадида Ҳадис илми мактабига топширган ҳужжатингиз сақланган ҳолда 2020 йилнинг 14 июлидан 20 июлига (шу куни ҳам) қадар қўшимча равишда Тошкент ислом институти ёки Мир Араб олий мадрасасида ҳам ҳужжат топшириш имконияти берилди.

ИМТИҲОНЛАР КЕЧИКТИРИЛМОҚДА
Республика махсус комиссияси қарори билан карантин чекловларининг кучайтирилгани муносабати билан ҳозирча қабул имтиҳонлари 2020 йилнинг 1 августига қадар кечиктирилмоқда.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ БЕРИЛАДИ
Карантин чекловларининг юмшатилишига қараб қабул имтиҳонларини ўтказиш вақтлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади

ИМТИҲОНГА ҚАЙТА ИШТИРОК ЭТИШ ИМКОНИЯТИ
Карантин чекловлари юмшатилишига қараб Ҳадис илми мактаби абитуриентлари дастлаб қабул имтиҳонларига иштирок этишади. Қабул имтиҳонлари натижаларига кўра кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси қабул имтиҳонларига қайта иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.
Демак, Ҳадис илми мактаби абитуриентлари бир йилда иккита олий диний таълим муассасасига ҳужжат топшириб, имтиҳон жараёнларига иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда.

Хадис Илми мактаби Матбуот хизмати

Read 2003 times

Янгиликлар

Top