Ўзбекистон янгиликлари

Тиббиёт ходимлари ва беморлар ҳолидан хабар олинди

Айни кунларда бутун дунё ва юртимизда тождор вируснинг олдини олиш, ушбу юқумли касалликка чалинган беморларни даволашга барча имкониятлар сафарбар қилинмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари ҳаёти ва жонини хатарга қўйиб, оиласидан ажралган ҳолда, ушбу касаллик билан мардановор курашмоқда.

Қурбон ҳайити арафасида Миробод тумани ҳокимлиги ва имом-хатиблари ана шу фидоий касб эгалари ва беморлар ҳолидан хабар олдилар. Тумандаги 5 та шифохона ва 2 та тез тиббий ёрдам бўлимига озиқ-овқат, 2 мингта сув ва гигиеник воситаларни улашдилар.

Аллоҳ таоло ушбу бало ва офатни тезда кўтарсин, улуғ кунларда қилинаётган хайрли ишларнинг ажру савобини янада кўпайтириб берсин!

 

Read 1751 times

Янгиликлар

Top