Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон ва Россия зиёрат туризмини қайта тиклашни муҳокама қилишди

2020 йилнинг 17 декабрь куни Москва муфтийси, Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари Альбир ҳазрат Крганов ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов учрашди.
Islam.ru маълумотларига кўра, учрашув давомида ҳар икки мамлакат мусулмон жамоалари ўртасида маданий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, зиёрат туризмини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.
Альбир ҳазратнинг қайд этишича, Россия мусулмонлари диний жамоаси Россия Федерациясига келган Ўзбекистон фуқаролари билан ишлашга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, у росмигрант.рф (rosmigrant.ru) кўп функцияли ахборот платформаси ҳақида батафсил гапирди. Хусусан, муҳожирларнинг Россия жамиятида муваффақиятли мослашиши учун бир неча тилларда зарур маълумотлар тақдим этилган. Бундан ташқари, улар ишонч телефонига қўнғироқ қилиб ўзларини қизиқтирган ҳар қандай саволлар бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.
Учрашув якунида элчи рус, тожик, ўзбек, қирғиз ва озарбайжон тилларида чўнтак китоб-қўлланмалар ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи "Муҳожирлар алифбеси" лойиҳаси билан танишди. Брошюралар мазмуни ҳуқуқий масалалар, Россияда яшашга рухсат олиш, шу жумладан, Россия фуқаролигини олиш учун ҳуқуқий йўллар ва бошқаларни кенг кўламли қамраб олган. Яқин келажакда тегишли маълумотлар махсус илова шаклида тарқатилади, деб хабар беради , Россия мусулмонлари диний жамоаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1467 times

Янгиликлар

Top