Ўзбекистон янгиликлари

Бухородаги XIX асрга оид масжидларда реставрация ишлари якунланди

Маданият вазирлиги, Маданий мерос департаменти, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан қадимий “Ғиждувон қўрғони” қайта тикланмоқда.
ЎзА хабарига кўра, айни пайтда “Қўрғон” ва “Чорсу” маҳаллалари негизида “Туризм маҳалласи”ни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
– XIX асрга оид “Бозори қаймоқ”, “Болойи Қассобон”, “Бобораҳимбой” масжидлари ҳамда XVI асрга оид “Эски тош ҳаммом” объектида амалга оширилаётган реконструкция ва реставрация ишлари якунланди, – дейди вилоят маданий мерос бошқармаси ходими Азиз Жўраев. – Аҳоли ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришига тайёрланди.
“Бозори Қаймоқ” масжиди олдидаги майдонда ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида 2 та миллий архитектура анъаналарига хос услубдаги айвонлар ўрнатилди. Ғиждувон тумани қадимий “Қўрғон” маҳаласи ҳудудида жойлашган XVI асрга оид “Эски тош ҳаммом” объектини асл тарихий ҳаммом сифатида фойдаланишга тайёрлаш ишлари якунланиб, қайтадан ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1423 times

Янгиликлар

Top