Ўзбекистон янгиликлари

Талабалар билан яқиндан мулоқот

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга ошрилаётган ишлар доирасида жорий йилнинг 7 апрель куни Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, мудир ўринбосари Акбар Дўстматов ҳамда Тошкент ислом институти ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Умид Ходжаевлар “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида талабалар билан бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳатлардан унумли фойдаланиш, диний кадрлар олдида турган муҳим вазифалар ҳамда таълим сифатини ошириш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, бу борада талабалар томонидан айтилган фикр-мулоҳазалар ва уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ҳамда билдирилган саволларга жавоб берилди.

Тадбир сўнгида таълим муассасанинг иқтидорли талабаларини янада рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадада уларга эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

 

Read 1822 times

Янгиликлар

Top