Ўзбекистон янгиликлари

Агробанкда ислом дарчаси лойиҳаси доирасида ўқув семинари ўтказилди

Мамлакатимиздаги йирик молия муассасалардан бири – «Агробанк» АТБ бош офисида ислом дарчаси бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Унда банк ходимлари фаол иштирок этиб, исломий банкнинг ишлаш тизими ва фаолияти билан яқиндан танишиш, ўзлари учун қизиқ бўлган жиҳатлари юзасидан маълумот олиш имкониятига эга бўлди.

Қайд этиш керакки, жаҳон миқёсида ислом молиясининг жами активлари миқдори 2024 йилга келиб 3,96 триллион долларга етиши кутилмоқда. Пандемияга қарамай кўплаб давлатларда ислом молиясига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Улар орасида аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилган Ўзбекистон ҳам бор.

Умумий қилиб айтганда, ислом дарчаси анъанавий банк хизматларига бошқа бир муқобил вариантларни яратиш мақсадида ишлаб чиқилган тизимдир. Эътиборли жиҳати, «Агробанк» учун исломий банк хизматлари янгилик эмас.

Ушбу ўқув семинари ҳам ўзаро дўстона алоқалар маҳсули натижасида «ислом тараққиёт банки» гуруҳи таркибига кирувчи «хусусий тармоқни ривожлантириш ислом корпорацияси» ҳамда Ислом тадқиқот ва ўқитиш институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

ЎзА

Read 1517 times

Янгиликлар

Top