Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Андижон вилоятидаги “Зубайр ибн Аввом” жоме масжидида намозхонлар билан шом намозини бирга-бирга адо этдилар.
Муфтий ҳазратлари ўз мавъизаларида бугунги кунда мўмин-мусулмонларга муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта имкониятлар берилаётгани, шароитлар ҳозирланаётгани ҳақида гапириб, диний-маърифий соҳада қилинаётган ўзгаришлар, янгиланишлар ва хушхабарлар ҳақида сўзлаб бердилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати