Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазрат Фарғона туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжидига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Фарғона туманининг “Оқбилол” қишлоғида жойлашган “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Мазкур жомеда пешин намози адо этиларкан, масжид атрофида яшовчи ҳатто муфтий ҳазратлари ташрифини эшитиб қўшни қишлоқлардан келган намозхонлар намоз сўнгида муфтий ҳазратларининг суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.
Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида бугунги кунда юртимизда диний-маърифий соҳада, хусусан, масжидлар ободончилиги йўлида амалга оширилаётган хайрли ишлар, зиёрат туризми борасида йўлга қўйилаётган янги-янги хизматлар замирида халқ фаровонлиги, динимиз ривожини янада юксалтириш мақсад қилинаётгани жонли мисоллар билан ёритиб бердилар. Бу билан чекланиб қолмай, ҳали олдинда бунданда хайрли ишлар ташаббус қилинаётгани, вақти билан булар амалга ошиши қайд этилди.

Шунингдек, суҳбат ниҳоясида намозхонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Муфтий ҳазратлари масжид жамоаси, бу ерда истиқомат қилувчи барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига дуо қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1589 times
Tagged under

Янгиликлар

Top