Ўзбекистон янгиликлари

Уламолар Наманган аҳли билан маърифий суҳбат ўтказмоқда

Наманган вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков сафари мобайнида Наманган шаҳридаги “Мулла Исмоил" жоме масжидига ташриф буюриб, жамоат билан шом намозини ўқиди.

Сўнг, масжид аҳлига ҳозирда диний таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни илмга тарғиб қилиш, уларни зинҳор ва зинҳор ўз ҳолатига ташлаб, бекорчи қилиб қўймайлик, китобга ва илмга бўлган муҳаббатини ошириш ва ўзи қизиқан соҳаси бўйича элга, халққа фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишиши учун ҳозирдан ҳаракат қилиш ҳақида ва бу масалада ота-онанинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидладилар. Шунингдек илмни диний ва дунёвийси бўлмаслиги, илмни фойдали ва фойдасизи бўлишлиги ҳақида ҳам айтиб ўтдилар ва Аллоҳ таолодан барчаларимизга фойдалик илм беришлиги сўраб дуои хайрлар қилдилар.

 

****

Ташриф доирасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаххордомла Юнусов ҳам Наманган шаҳридаги "Абдуллоҳ ибн Масъуд" жоме масжидида аср намозини масжид қавми билан ўқигач, масжид аҳлига юртимизда бўлаётган кенг ислоҳотларга, Аллоҳ таоло берган ҳар бир неъматларига шукрона қилиб яшаш, қолаверса жамиятимиз учун долзарб масалалардан бири бўлмиш ёшлар тарбияси, уларни илм ва ҳунар билан банд қилиш тўғрисида маъруза қилиб бердилар.

Ташриф сўнггида масжид жамоати миннатдорлиги ва ташрифдан мамнунлигини изҳор этишди ва дуои хайрлар қилинди.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1797 times

Янгиликлар

Top