Ўзбекистон янгиликлари

Юртимиз уламолари илм-маърифат улашмоқдалар

Аввал хабар берганимиздек, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Наманган вилоятига ташрифлари давом этмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий ҳам Наманган вилоятининг Уйчи туманида бўлиб, туманнинг марказида жойлашган “Худойберди Эшон” ва “Машхад Мозор” масжидлар жамоалари, аҳли илмлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказдилар.
Тадбирда, инсоннинг қадрлаш, Ислом дини эса инсонни энг қадрлаган дин эканлиги, уламоларни ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ва ҳимоя қилиш, қолаверса ҳозирги пайтдаги ижтимоий тармоқлардаги иллатлар, хатарлар ҳақида батафсил маърузалар бўлди. Жамоатни ва ундаги ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Суҳбатдан сўнг барча масжид аҳиллари ташриф ва суҳбатдан хурсандликларини ва ташаккурларини изҳор этишди.
Тадбирдан сўнг туман бозорларини, аҳоли аҳволлари билан танишишлик учун бозор, савдо марказлари ва кутубхоналарга ташриф буюришди.

****

15 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домлалар Наманган вилоятига сафарлари мобайнида, Тўрақўрғон тумани “Қочқор Ота” масжиди қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва меҳрга ташна инсонлар билан учрашдилар.
Ташрифда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов юртимиздаги олиб борилаётган ислоҳотлар, бу неъматларга шукрона қилишлик ҳақиқий мўмин инсоннинг сифатидан эканлигини таъкидладилар. Қолаверса, масжид аҳлини қизиқтирган саволларги батафсил жавоб бердилар, шундай қилиб масжид аҳли билан самимий суҳбатлашдилар.
Шунингдек, Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домла ҳам диний-маърифий ва илмлар соҳасидаги қилинаётган хайрли ишлар ва улкан янгиликлар ҳақида дилдан суҳбатлашдилар. Бугунги замоннинг муҳим масалалари бўйича, жумладан, ёшларнинг илм олишга ва китобга муҳаббат қўйишга рағбатлантириш ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Суҳбат якунида уламолар Ҳақ таолодан юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.
Уламоларнинг Наманган вилоятига сафари давом этмоқда.

 

Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2037 times
Tagged under

Янгиликлар

Top