Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти

Шу йил 25 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларнинг пойтахтимиз ва Тошкент вилояти ташрифлари бошланади.

Ташриф давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, пойтахт ва вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1589 times

Янгиликлар

Top