Ўзбекистон янгиликлари

Олимнинг суҳбатида фаришталар ҳам ҳозир бўлади

Бугун, 4 август куни Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. У кишини Қарши темир йўл вокзалида Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Қораев Муҳаммади домла иштирокида кутиб олди.

Ташриф давомида Шайх Алижон қори Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳузуридаги “Ақида илми мактаби” қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” курсида таҳсил олаётган тингловчилар билан дилдан суҳбат қилдилар.

Шунингдек, Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлининг Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжидида жамоат билан пешин намозини адо этиб, йиғилганларга қироат илми ва шукронавлик мавзусида гўзал маърифий суҳбатларидан қилиб бердилар.

Маърифий суҳбат асносида Шайх Алижон қори бундай дедилар: “масжид аҳлининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ҳарисликларидан мамнун эканликларини билдириб, уларга ташаккурлар айтдилар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам: "Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмайди", деганлар”.

Учрашув сўнгида Аллоҳ таоло юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни Ўз паноҳида асрашини, уларни ҳамиша яхшиликларда бардавом этишини сўраб дуои хайрлар қилинди.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Read 1187 times

Янгиликлар

Top