Ўзбекистон янгиликлари

Таниқли уламолар Жиззах вокзалида соҳа вакиллари томонидан кутиб олинди

Хабар берганимиздек, бугун, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланмоқда.

Тошкентдан уламолар, диний соҳа раҳбарлари йўлга чиққан Афросиёб тез юрар поезди эрталаб соат 10:00 да Жиззах вилоятига етиб борди. Меҳмонларни вилоятдаги соҳа вакиллари томонидан кутиб олиниб, меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, юртимизнинг таниқли уламлари сафарнинг илк ташрифини Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманларидаги масжидларга жума намозида маъруза қилиш учун ташриф буюрадилар.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

 

Read 1364 times

Янгиликлар

Top