Ўзбекистон янгиликлари

2021 йил 8 ойида: масжидларнинг 14 таси очилди, 42 таси янгидан қурилди, 88 таси эса таъмирланди

Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амал ҳисобланади.

Охирги вақтларда диёримиздаги масжидларда етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш, ибодат қилиш учун қулайликлар қилиб бериш ва ваъз-насиҳатлар тинглаш учун кенг имкониятлар муҳайё этилмоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг 8 ойи давомида мамлакатимиз мўмин-мусулмонларининг диний-маърифий эҳтиёжларини таъминлаш, масжидларни давлат рўйхатидан ўтказиш, янгидан қуриш, таъмирлаш борасида қуйидаги хайрли ишлар амалга оширилди:

– 14 та масжидлар Адлия вазирилигидан рўйхатдан ўтказилди;
– 42 та масжид янгидан қурилди;
– 88 та масжид таъмирдан чиқарилди;

Шунингдек, ҳозирда 180 дан зиёд масжидда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. 41 та масжиднинг лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда юртимизда фаолият юритаётган масжидлар сони 2093 тани ташкил этмоқда.

Маърифат ва руҳий тарбия маскани бўлмиш Аллоҳнинг уйларини обод этиш ва янгисини очиш каби хайрли ишлар юртимизда бардавом бўлади, иншоАллоҳ.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими

Read 1117 times

Янгиликлар

Top