Ўзбекистон янгиликлари

Биринчи Президент хотирасига ҳурмат кўрсатилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Ислом Каримов вафот этган 2 сентябрь санаси Хотира куни сифатида белгиланган. Бу кунда жамоатчилик йиғилиб, Биринчи Президентимизни ёд этиш эзгу анъанага айланган.

Давлатимиз раҳбари бугун Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон тиловат қилинди.

Ўтганларни яхшиликлари билан эслаш - эзгу фазилат. Аждодлар ҳурматини жойига қўйган инсоннинг ўзи ҳам ҳурматга лойиқ.

Шавкат Мирзиёев истиқлолимизнинг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимда Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида давлатимизни бошқарганини таъкидлади.

Ушбу хотира тадбири ҳам халқимизнинг Биринчи Президентга ҳурмати ифодасидир.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

манба: https://president.uz/uz/lists/view/4600

 

Read 1161 times

Янгиликлар

Top