Ўзбекистон янгиликлари

Мусулмон мусулмоннинг биродаридир

Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов Бухоро вилоят Вобкент туманидаги “Қассоблик” масжидига пешин намози, “Сўфидеҳқон Хонақо” жомесига аср намози вақтида ташриф буюрди. Масжидга йиғилганлар билан жамоат намозларини адо этиб, сўнг “Жамиятда ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик" мавзусида мавъиза қилиб бердилар.

Дарҳақиқат, Ислом динимиз бизни тинч-тотув, ўзаро аҳл-иноқ, ҳамжиҳат, кечиримли, бир-биримизга дўст ва биродар бўлиб ҳаёт кечиришга буюради. Тарихдан маълумки, динимизни мана шу кўрсатмасига амал қилиб яшаган мусулмонлар доимо бахт ва саодатда яшаганлар, тинч-тотув ҳаёт кечирганлар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда мусулмонлар ўзаро ака-ука ва биродар экани ҳақида бундай марҳамат қилган: “Албатта, мўминлар биродардирлар” (Ҳужурот сураси 10-оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бир қанча ҳадиси шарифларида мусулмонлар ўзаро ака-ука ва биродар экани ҳақида бундай деганлар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир" (Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, мўмин-мусулмонлар бир-бирларига ака-ука ва биродар бўлганларидан кейин, улар ўрталарида ўзаро риоя қилиниши керак.

Устознинг фазилатли илмларидан жамоат аҳли баҳраманд бўлиб, сермазмун маъруза савол-жавобларга уланиб кетди. Якунда она диёримиз равнақи ва халқимиз форовонлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1107 times

Янгиликлар

Top