Юртимиз бўйлаб уламоларимиз билан бирга ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳам сафарлари давом этяпти.
Айни кунларда ишчи гуруҳ аъзолари – Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Омила Арипова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Марям Абдуллаева ва бошқалар Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида отинойилар ва хотин-қизлар билар учрашувлар ўтказишяпти.
Нукус шаҳри, Кегейли, Хўжайли, Тахиятош, Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларида ўтказилган йиғилишларда аёлларнинг дарду ташвишлари эшитилиб, уларга ёрдамлар бериляпти.
Шунингдек, маҳаллаларнинг фаол аёллари иштирокида хотин-қизларнинг жамиятда ва оиладаги ўрни ҳақида турли давра суҳбатлари уюштириляпти. Бундай учрашувларда бир қатор муаммолар, айниқса, қизлар тарбияси, онанинг саломатлиги каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Ташрифлар давом этяпти.
Марямхон АБДУЛЛАЕВА,
Ўми мутахассиси