Ўзбекистон янгиликлари

Меҳр улашиш тадбирлари республикамиз бўйлаб давом этмоқда

 2021 йил 14 сентябрь. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Вақф хайрия жамоат фонди томонидан Андижон вилоятидаги 180 нафар имконияти чекланган (эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор) фуқаролар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутаҳассиси Мунирахон Абубакирова, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, Вақф фонди Андижон вилояти филиали раҳбари Нуруллоҳ Қодиров, вилоят бош отинойиси Шоирахон Қосимова, Андижон шаҳар бош имом-хатиби Мифтоҳиддин домла Рожиддиновлар қатнашди.

Тадбирда нотиқлар томонидан Миссионерлик ва унинг зарарлари, Тинчлик ва осоишталикни қадрига етиш, юртимиздаги ислоҳотлар тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

2021 йил 15 сентябрь. Навбатдаги манзил Наманган вилояти бўлди. Наманган шахрида имконияти чекланган (эшитиш, нутқида) инсонлар билан учрашув ўтказилди. Уни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти ЎМИ “Вақф” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти филиали рахбари Турсунов Шукрулло кириш қисми билан очиб бердилар.

ЎМИ “Вақф” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти филиали рахбари Турсунов Шукрулло ўз маърузаларида “Вақф” жамоат фонди томонидан олиб борилаётган эзгу амаллар борасида сўзладилар. Шундан сўнг, “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” мавзусида Наманган вилояти Наманган шахри “Абдулқодир қори” жоме масжиди бош имом – хатиби Аълохўжаев Маъруфхон батафсил маъруза қилдилар.

Тадбирни “Сиз бизга кераксиз” кўргазмали маърузалари билан – ЎМИ мутахассиси М.Абубакирова давом эттирди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Салима Назирова 3-4 йилдан бери миссионерликда юрганлигини, бугунги тадбирдан таъсирланиб, Ислом динига киришни истаётганини билдирди.

Сўнгра Муножат Холмирзаева, Озода Абдуолимова, Анора Холбекова, Акром Исмаилов, Ботир Мирсаидов, Юнусжон Мирмаматов жами 7 нафар имконияти чекланган фуқаролар иймон калималарини имо-ишорада айтиб Ислом динини қабул қилишди.

2021 йил 16 сентябрь. Фарғона вилоятида ҳам имконияти чекланган инсонлар учун “Сиз бизга кераксиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ Абдуллаев кириш сўзи билан очиб, Ислом динининг моҳияти ҳақида сўзладилар. Сўнгра “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” мавзусида маъруза қилдилар.

Тадбирни ЎМИ мутахассиси М.Абубакирова давом эттирди. ЎМИ ташаббуси билан 2018 йилдан бери давом этиб келаётган “Сиз бизга кераксиз!” тадбири эшитиш ва нутқида имкони чекланган инсонларнинг ҳаёт тарзини яхши томонга ўзгараётганини, улар орасида “Асмоул хусна” мусобақаси, қўл меҳнати кўргазмалари ва бошқа турли тадбирлар ташкил этилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Мелибоев Хикматилло бир неча йилдан бери миссионерликда юрганлигини, бугунги тадбирдан таъсирланиб, Ислом динига киришни хохлаётганлигини билдирди.

Иштирокчилардан Махкамов Хуршид, Мусаева Махбуба, Исматиллаев Акром, Содиқов Нодир жами 6 нафар имконияти чекланган фуқаролар шаҳодат калималарини келтириб, Ислом динини қабул қилишди.

Тадбир доирасида имконияти чекланган ҳамюртларимизга Вақф фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, шунингдек, ош дастурхони ҳам ташкил этилиб, имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг дуолари олинди.

 

 

Read 1356 times

Янгиликлар

Top