Ўзбекистон янгиликлари

Муслима аёл билим ва малакаси билан Forbes Яқин Шарқ рўйхатига кирди

Бирлашган Араб Амирликларидан муслима аёл Жавоҳир Ал-Мҳейри Яқин Шарқдаги Forbes рўйхатининг юқори 30 талик рўйхатига кирди.

Islam.ru хабар беришича, қиз олти тилда гапиради, авиация менежменти бўйича бакалавр, халқаро алоқалар бўйича магистр ва статистик оптималлаштириш бўйича мутахассис ҳисобланади. Шу ой истеъдодли муслима аёл 300 номзоддан ўтиб, Forbes Яқин Шарқ рўйхатининг энг яхши ўттизталигига кирди.

2017 йилда стереотипларни бузган араб аёли Абу-Даби ташқи ишлар вазирлигида ўз лавозимини эгаллади ва БАА дипломатик академиясига ўқишга кирди. Вазирликда қиз тезда мансаб пиллапояларидан юқорига кўтарилди ва тез орада Амирликлар ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқалар бўйича бош мутахассис лавозимини эгаллади ва ўтган йилнинг сентябрь ойида Осиё минтақаси билан иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига кўтарилди. Бу йил у АҚШнинг Колумбия Давлат университетида халқаро муносабатларда икки йиллик курсни бошлади.

"Мен ўзларига ишонган ва орзуга эргашган, ўзлари интилган ҳамма нарсага эришишга ҳаракат қилганлардан бириман. Минтақамизда истеъдодли ёшлар кўп. Биз куч-қувватга тўламиз ва мақсадларимиз ҳам улкан ва биз, албатта, дунёни ўзгартиришга қодирмиз", - дейди Жавоҳир Ал-Мҳейрий.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 952 times

Янгиликлар

Top