Ўзбекистон янгиликлари

Марҳум муфтий Усмонхон Алимовнинг китоби ҳамюртларимизга улашилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қашқадарё вилоят вакиллиги Қарши шаҳридаги "Ўринбобо" тўйхонасида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор, ижтимоий химояга муҳтож юртдошларимизга “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қашқадарё вилоят вакиллиги, “Вақф” фондининг ҳудудий филиали ва ҳамкор ташкилот ходимлари қатнашди.

Маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Ислом динининг мазмун-моҳияти, имон-эътиқод масаласи ҳақида тушунтирди, миссионерлик хатаридан огоҳ этди.

Тадбир давомида марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари таржима қилган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” китоби имконияти чекланган ҳамюртларимизга ҳадя тариқасида тарқатилди, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан учрашув иштирокчилари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Read 890 times

Янгиликлар

Top