Ўзбекистон янгиликлари

Иброҳим домла Иномов: Нажот – фақат ва фақат илмда

Юртимизнинг Сирдарё вилоятига ташриф буюрган делегация аъзоларининг навбатдаги куни ҳам самарали ҳолатда давом этмоқда.

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Иброҳим домла Иномов Мирзаобод туманидаги "Зиё" масжидига ташриф буюрди.

Дастлаб пешин намози жамоат бўлиб адо этилди, сўнгра намозхонлар билан дилдан суҳбат бошланди. Унда илм ўрганишнинг фазилатлари, одоблари ҳақида сўз борди. Хусусан, Иброҳим домла Иномов Аллоҳ таолонигн Қуръони каримдаги ушбу оятларини мисол қилиб келтирди: «Сен: "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!" деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар» (Зумар сураси, 9-оят).

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

Бу оятларда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, юртимиздан чет элга ишлаш учун чиқиб кетаётган меҳнат муҳожирлари турли ақидапараст кимсалар ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишлари борасида ҳам зарурий маълумотлар берилди.

Дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1066 times

Янгиликлар

Top