Ўзбекистон янгиликлари

Сурхондарёга ташриф

Ўтган ҳафта сўнгида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва “Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази” директори Убайдулло Уватов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдилар. ЎМИнинг вилоят вакили Э.Рустамов кутиб олган меҳмонлар дастлаб воҳадаги икки буюк алломанинг қадамжосини зиёрат қилдилар. Сўнгра Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳида қилинган ишларни кўрдилар ва қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан таклиф ва тавсияларини бердилар.

Шундан сўнг Шеробод туманидаги “Абу Исо Ат-Термизий” зиёратгоҳида янги барпо этилган мажмуаларни кўздан кечириб, зиёратчилар учун қилай шарт шароитлар яратилган жумладан 420 ўринли (замонавий конференция зали, Термизий алломаларнинг асарлари сақланадиган кутубхона ва бошқа) барча шарт шароитларга эга масжид, 3 та саккиз бурчакли айвонча, 2 та (60-70 ўринли, 9х6 ва16х7) айвон, эркаклар учун 25 ўринли, аёллар учун 12 ўринли қулай шароитга эга таҳоратхона, зиёратчилар учун қиш ва ёз мавсумларга мос келадиган 160 ўринли ошхона, тадбирлар ўтказиладиган зал, Исо Ат-Термизий эски мақбарасининг кириш қисмидаги 9х12 ҳажмдаги янги биноларни кўриб, қўшимча таклифлар билдирдилар.

Нуфузли меҳмонлар қисқа муддат ичида қилинган ушбу бунёдкорлик ишларига баҳо бериб, давлатимиз раҳнамолигида қилинган ушбу бунёдкорлик ишлари бошида турган муҳтарам юртбошимиз  ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

 Шундан сўнг Термиз шаҳрининг “Шимолий дарвоза” ва “Меҳридарё” кўчалари кесишуви ёқасида қурилиши режалаштирилаётан Термизий илмий тадқиқот маркази лойиҳасини кўриб, бу масала бўйича ҳам мутассади ташкилот раҳбарларига ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.

Вилоят вакиллиги

 

Read 5180 times

Янгиликлар

Top