Ўзбекистон янгиликлари

Қирғизистонлик меҳмонларнинг Самарқандга ташрифи ўз ниҳоясига етди

Кеча меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида шаҳарнинг диққатга сазовор муҳим жойларидан бири, қадимий, аммо ҳамиша навқирон шаҳарсозлик ансамбли Регистон майдонига ташриф буюрди ҳамда меҳмонларга ушбу тарихий обиданинг қурилиши ва бизгача етиб келиш тарихи сўзлаб берилди. 

Шундан сўнг, меҳмонлар ташрифни ўзбек меъморчилик санъатининг буюк ижодий намунаси ҳисобланган Гўри Амир тарихий ёдгорлигини зиёрат қилиш билан ниҳоясига етказдилар. Ушбу тарихий обида бутун дунёдан ташриф буюрадиган сайёҳлар назаридан четда қолмаган албатта.

 Шундан сўнг,Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларга вилоят бош имом-хатибининг эсдалик совғалар топширилди. Шуниингдек Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ҳам вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловга ўз ҳадяларини тақдим қилди.

Шунинг билан Қирғизистон уламоларининг вилоятимизга бўлган ташрифи ўз ниҳоясига етди.

Меҳмонларни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд темирйўл вокзалидан Бухоро вилоятига кузатиб қўйдилар.

Аллоҳ таоло ушбу қардош биродарлар ўртасидаги аҳллигимизни янада зиёда қилсин!

 

Самарқанд вилояти вакиллиги

Read 1429 times

Янгиликлар

Top