Ўзбекистон янгиликлари

Рамазон масжидлардан бошланади
Ўн бир ой орзиқиб кутганимиз раҳмат, баркот ойи, чексиз савобу эзгуликлар фурсати Моҳи Рамазон аввало масжидлардан бошланди. Куни кеча 26 Май санасидан Дунё байтуллоҳлари қаторида юртимиз жомеларида ҳам Хатми Қуръонлар бошланди. Жорий Рамазон ойида Тошкент шаҳридаги 113 та масжидда таровиҳ намозлари ўқилаётган бўлиб, шундан 106 тасида Хатми Қуръонлар бошланди. Қолаверса, шаҳримизнинг “Ҳазрати Имом”, “Мирза Юсуф”, “Минор”, “Шайх Зайниддин”, “Хўжа Аламбардор”, “Тўхтабой”, “Мўйи муборак" жоме масжидларидаги Хатми Қуръонлар мазкур масжидларнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида тўғридан-тўғри узатилмоқда.
Расмларда пойтахтимизнинг  марказий масжидларда ўтказилган Хатми Қуръон тадбирларидан лавҳалар ҳавола этилмоқда.  
 
 
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
Read 8763 times

Янгиликлар

Top