Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари 24 декабрь куни Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” масжидига жума намозига ташриф қиладилар

Шу йил 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини сирдарёликлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун “Гулистон” жомесига ташриф буюрадилар.


Муфтий ҳазратлари ташриф давомида мўмин-мусулмонлар билан самимий мулоқот қилиш, туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва соҳа ходимлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.


Маълумот учун, “Гулистон” масжиди 1905 йилда қурилган. Жоме 1926 йил ёпилиб, 1947 йилда қайта очилган. 2007–2009 йилларда масжиднинг ҳозирги биноси қайтадан ҳашар йўли билан қурилган. Масжид ҳудуди кенгайтирилиб, замон талабига мос равишда муҳташам масжид хонақоси, таҳоратхона ва кейинроқ қўшимча маъмурий бинолар қад ростлаган.


Гулистон масжиди майдони 4800 квадрат метр бўлиб, унинг асосий биносига 2000 киши, айвон ва қўшимча бинолар билан ҳисоблаганда 3000 дан зиёд киши бемалол ибодат қилиши мумкин.


Муфтий ҳазратларининг Сирдарё вилояти ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1170 times

Янгиликлар

Top