Бугун Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Исо ат-Термизий мажмуаси таркибида қад кўтарган “Имом Термизий” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бир вақтнинг ўзида беш юз нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу масжидга бу тун дастлабки таровеҳ намози адо этилади. Масжиднинг очилиши ва таровиҳ намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюрадилар. Бизни кузатишда давом этинг, Сизни янги жоме ва ундаги таровиҳ намози тароватидан баҳраманд этиб борамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати