Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида очиқ танлов эълон қилади.
Танловда қатнашиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
- Ташкилот гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси.
- Тижорат банклардан К-2 маълумотнома.
- Нимча (камзул) ва сумка намуналари.
- Тижорат таклифи.
- Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома.
- Боғланиш маълумотлари.
- Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2022 йил 6 апрель кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари зарур.
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 78-150-53-35, 99-786-07-77.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси