Ўзбекистон янгиликлари

“Қазо намозига оид масалалар” номли китоб нашр этилди

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоевнинг “Қазо намозига оид масалалар” номли китоби нашрдан чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлимига юртимиз мўмин-мусулмонлари томонидан йўлланаётган қазо намозларига оид сўровларнинг кўлами ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан ушбу рисолани ёзишга журъат қилинди.
Китобни тайёрлаш жараёнида сал кам икки йил давомида юртдошларимиздан келган мавзуга тегишли саволлар бир жойга тўпланди. Ушбу саволларга имкон қадар содда услубда, Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар ёзилди.

Китобхонлар ушбу рисоладан қазо намозини ўқиш тартиб-қоидалари ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа керакли маълумотларни оладилар, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло ушбу рисолани юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1343 times

Янгиликлар

Top