Ўзбекистон янгиликлари

Дастлабки хатмона “Ҳазрати Имом”да!

Мана, бир ойгина меҳмон бўлган ғанимат ойнинг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди. Бу даҳанинг ўзига хослиги шундаки, унда гуноҳлар кечирилиб, банданинг Яратган ҳузуридаги мақоми ошади. Шу билан бирга, ушбу ўн кунликда дастлабки хатми Қуръонлар ўз якунига ета бошлайди.
Дастлабки хатмона пойтахтимизнинг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жомеида бўлади. Қуръони каримнинг хатмонаси “Намозгоҳ” майдонида, очиқ ҳавода ўқилади. Бу кечани янада файзли ўтказишга алоҳида тайёргарлик ишлари кўрилмоқда, юртимизнинг таниқли уламолари таклиф қилинган.
Жорий йилнинг 8 июнь куни барчани Қуръоний зиёфатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

Read 6755 times

Янгиликлар

Top