Ўзбекистон янгиликлари

Самарқанд имом-хатиблари 150 миллионлик хайрияга далолат қилишди

Рамазон ойида мўмин-мусулмонлар ҳар қачонгидан кўпроқ саховат қилишга интилади. Бунинг боиси ушбу улуғ ойда қилинган хайрияларга ажру-савоблар бошқа ойлардагидан кўра бир неча баробарга кўпайтириб берилади. Буни имом домлалар халқимиз орасида кенг тарғиб қилиб, саховатпеша инсонларга эҳтиёжманд оилаларга хайрия қилишга далолат қилиб, кўплаб ҳақдорлар кўнглига хурсандчилик киритишга ҳисса қўшади.

Ушбу анъана бу йилги Рамазонда Самарқанд вилоятида ҳам кенг қулоч ёзди. Муборак ойнинг биринчи ўн кунлигида вилоятдаги имом-хатиблар саховатпеша инсонлар билан ҳамкорликда бир неча минглаб эҳтиёжманд оилалар, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига озиқ-овқат, кийим-кечак каби хайрияларни етказишди.

Мазкур хайрия давомида умимий ҳисобда 1100 та кам таъминланган, 849 та ногиронлиги бор, 659 та етим болаларга жами 157 300 000 сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ногиронлиги бор 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди.

Имом домлалар эҳтиёжманд кишиларга моддий хайриялар улашиш чоғида ширин сўз билан уларнинг кўнглини билан кўтариб, ҳақларига хайрли дуолар қилишди.
Аллоҳ таоло ушбу хайрияларни даргоҳида қабул қилиб, ажру мукофотини кўпайтириб берсин, шундай хайрли ишларни бардавом қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1160 times

Янгиликлар

Top