Ўзбекистон янгиликлари

Ҳаж мавсумига тайёргарлик бўйича ўқув-машғулот ўтказилди

“Ҳаж-2022” мавсумига тайёргарлик кўриш ва унинг доирасидаги тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида гуруҳ раҳбарлари учун семинар-тренинг дарслари бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими ва масжидлар бўлими бошлиқлари Дилшод Бобажонов ва Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шавкат Ҳамдамовлар машғулотларни олиб боришди.

Ўқув-машғулоти давомида мутасадди вакиллар ҳаж зиёрати, унинг тарихи ҳақида муқаддас манбалардан иқтибослар келтирган ҳолда маълумот беришди.

Шунингдек, ҳаж турлари, аҳкомлари, фарз, вожиб ва муҳим суннатларини айтиб ўтишди. Қолаверса, ҳаж сафарига тайёргарлик масаласи бўйича тушунча беришди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1196 times

Янгиликлар

Top