Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Зиёрат туризми: руҳий қувват ва маънавий озуқа» номли китоб тақдимоти ўтказилди.
Академия магистранти Жасурбек Абдуқодиров муаллифлигидаги мазкур китоб «Исломда зиёрат тушунчаси ва унинг одоблари» ва «Зиёратгоҳларнинг инсон шахсий қадриятларидаги ўрни» каби бобларга бўлинган.
Тақдимотда олимлар, экспертлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.
ЎзА билдиришича, рисола зиёрат тушунчаси ва унинг моҳияти, ислом динида зиёрат қилишга муносабат ва унинг одоблари, зиёрат амалининг инсон шахсий қадриятларига ижобий таъсири ва Ўзбекистондаги машҳур зиёратгоҳлар фаолиятига бағишланган. Унда саёҳатнинг, хусусан, зиёрат амалининг бугунги кундаги аҳамияти ҳам кўрсатиб ўтилган.
Тақдимотда йиғилганлар мазкур рисола зиёрат туризмининг инсон руҳиятига ижобий таъсири, зиёратнинг мазмун-моҳияти ва унинг одобларини баён қилишини таъкидлади.
Тадбир якунида «Зиёрат туризми: руҳий қувват ва маънавий озуқа» китоби муаллиф томонидан академия Ахборот-ресурс марказига тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати