Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда ўтказиладиган Халқаро туризм ҳафталиги Ўмон матбуоти диққат марказида

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида «Ўзбекистонда жорий йилнинг кузидан бошлаб ҳар йили Халқаро туризм ҳафталиги ўтказилади» номли мақола элон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда таъкидланишича, Халқаро ҳафталик доирасида Ўзбекистонда нашр этилган диний китоблар, диний уламолар асарлари ва Қуръони Карим, мавзуга доир эсдалик совғалари кўргазмалари ҳам ташкил этилади.
Газетхонлар эътиборига мазкур ҳафталик муносабати билан Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бир қатор фестиваллар, шунингдек, зиёрат туризмни ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий семинарлар, анжуманлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳавола этилган.
Бундан ташқари, Халқаро ҳафталик доирасида ўтказиладиган юқори даражадаги тадбирларда хорижий экспертлар, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирок этиши кутилаётгани айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1006 times

Янгиликлар

Top