Ўзбекистон янгиликлари

Воиз имомлар Намангандаги масжидларда илмий суҳбатлар қилишмоқда

Бугун, 13 июнь кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритувчи таниқли ва воиз имом-хатиблар Наманган вилоятидаги жомеларга ташриф буюриб, масжид ходимлари ва қавми билан суҳбат қуришмоқда.

Уламоларнинг Наманганга ташрифи ўзгача шукуҳ билан бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги "Имом Термизий" масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов Наманган шаҳри “Юсуфхон ўғли Қосимхон”, Тошкент шаҳар "Сузук ота" жоме масжиди имом-хатиби Айюбхон домла Супиев Наманган шаҳар "Шайх эшон", пойтахтимизнинг Сергели тумани "Иттифоқ" жомеси имом-хатиби Акмалхон домла Абдуллаев Наманган шаҳар "Ҳазрати Лангар", Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Носирхон" жоме масжиди имом хатиби Баҳодир домла Аминов Наманган шаҳар "Ғози Муҳаммад ҳожи", Тошкент шаҳар Учтепа тумани "Саид Ваққос ота" масжиди имом-хатиби Дониёр домла Файзуллаев Наманган шаҳридаги "Имоми Аъзам", Тошкент шаҳар "Омина" масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳитдинов Наманган шаҳри "Муҳаммад Ал-Амин " жоме масжидига ташриф буюришди.

Воиз имом-хатиблар ушбу масжидларда пешин намозини адо қилгач, масжид қавмлари, мўйсафид отахонларга илмий суҳбат қилиб беришди.

Маърифий суҳбатларда воиз имом-хатибларимиз йиғилганларга юртимиздаги хайрли ишлар, бўлаётган ислоҳотлар, диний-маърифий соҳодаги янгиликлар ҳақида ҳам маълумот беришди, намозхонларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Ўз навбатида ҳудуддаги мўмин-мусулмонлар илмий суҳбат ва диний саволларга батафсил жавоб учун миннатдорлик изҳор қилдилар.

Суҳбат якунида уламолар жамоат билан бирга Ҳақ таолодан юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Ҳумоюддин Тошболтоев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими ходими

Read 1085 times

Янгиликлар

Top