Ўзбекистон янгиликлари

Таниқли ва воиз уламолар Самарқанд шаҳридаги масжидларда жамоатга илмий суҳбат қилиб беришмоқда (Фотолавҳа)

Олдин хабар қилганимиздек, бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Самарқанд вилоятига ташрифи бошланди.

Сафар давомида таниқли ва воиз уламолар жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказишмоқда, уларда ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этишмоқда.

Қуйида уламоларимиз пешин намозига Самарқан шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, жамоат илмий-маъруза қилгани акс этган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг ташрифларини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1060 times

Янгиликлар

Top