Ўзбекистон янгиликлари

Ҳадис илми мактабида тест синови ўтказилди

Бугун, 4 август куни эрта тонгда Ҳадис илми мактабида “Ўзбекистон тарихи” фани бўйича тест синовлари бошланди.

Тест жараёни бошланиш олди хатми Қуръон дуоси қилиниб, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ва бошқа улуғларимиз ҳақига бағишланди. Сўнг абитуриентларга тест синовларини ўтказиш тартиби, жавоблар варақасини тўлдириш қоидалари тушунтирилди.

Тест синовларини шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент ислом институтининг масъул ходимлари жалб қилинди. Тест саволлари натижалари экспертлар томонидан текшириб чиқилди.

Маълумот учун, тест саволлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ташкил этилган Қабул ҳайъатида тажрибали педагог-ўқитувчилар томонидан тайёрланган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида 2022-2023 ўқув йили учун “Араб тили” ва “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фанларидан ижодий имтиҳон ўтказилган эди.

Тест жараённи қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн кузатишингиз мумкин:
Youtube 1: https://youtu.be/AsgmfGdBeLM 
Youtube 2: https://youtu.be/UeOOtyYnDsk 
Facebook: https://fb.watch/eGSBhP9Lq1/ 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1185 times

Янгиликлар

Top