Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳри Яшнобод тумани "Ал-Ҳудайбия" жоме масжиди имом-хатиби Муродулло домла Ғойибназар ўғлининг акаси Имомназар ҳожи ота вафот этгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳум ҳожи отамизнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул қилиб, ўзларига ҳамроҳ айласин, Ўз мағфиратига олсин, барча билиб-билмай қилган хато-камчиликларини кечирсин, раҳматига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод этсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Read 983 times

Янгиликлар

Top