Ўзбекистон янгиликлари

Таъсирли мавъизалар намозхонларга манзур бўлмоқда

Шу кунларда юртимизнинг ўнлаб таниқли уламо ва имом-хатиблари Тошкент вилоятининг бир қатор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларидан сўнг жамоатга илмий мавъизалар қилиб бермоқда. Бундай манфаатли маърузалардан аҳоли ҳам мамнун.
6 октярбь куни ана шундай суҳбатлар Ўрта Чирчиқ тумани масжидларида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамда Обиджон домла Мирҳамидовлар пешин ва хуфтон намозига “Фирдавс” жоме масжидига ташриф буюриб, намоздан сўнг жамоатга таъсирли мавъиза қилиб бердилар. Шу билан бирга суҳбат давомида йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига уламоларимиздан жавоб олдилар.
Бундай илмий суҳбатлар “Бобохон Ота” масжидида Собиржон домла Рустамов ва Мусахон Бобоев, “Саид Муҳаммад Вали” жомесида Раббим домла Муҳаммадиев ва Абдулҳамид Маликов, “Усмон Ота” масжидида Мансур Даминов ва Мирвоҳид Миржалилов, “Бургалик” масжидида Дониёр Файзуллаев ва Зокир Зиятдинов, “Ҳазрати Назарали Бобо” жомесида Ибн Турсун Билолқори ҳамда Рашид Рустамов, “Ҳазрати Умар” масжидида Раҳимберди Раҳмонов ҳамда Суннатуллоҳ Эрназаров каби имом-хатибларимиз томонидан ташкил этилиб, жамоатга манфаатли мавъизалар қилинди.
Эътиборлиси, мазкур суҳбатларнинг тез-тез ташкил этилаётгани намозхонларнинг маърифий билими юксалишига хизмат қилмоқда. Буни уларнинг уламоларимизга бераётган саволларидан ҳам англаш мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 800 times

Янгиликлар

Top